19:15 / 06.09.2017
9303

Халқаро Пресс-клубда нуронийлар муаммолари муҳокама қилинди

Фото: Халқаро Пресс-клуб

6 сентябрь куни Халқаро Пресс-клубда «Нуронийлар — бой ҳаётий тажриба, маънавий тарбия ва руҳий қувват манбаи» мавзусида анжуман ўтказилди. Тадбирда жамғарманинг Республика Бошқаруви раиси Шухрат Джалилов, «Нуроний» жамғармаси Наманган вилояти бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, ёзувчи Иброҳим Ғофуров спикер сифатида, шунингдек, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. 

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги Қонунининг мазмуни ва моҳиятини, шунингдек кексалар учун яратилаётган шароитлар ва имкониятларни муҳокама қилиш каби масалалар кўриб чиқилди. 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишига доир ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ижро этиш, жумладан республикада аҳолининг ижтимоий ҳожатманд қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш борасида қилинаётган кенг миқёсли ишлар муҳокама қилинди. 

Анжуманда кексалар ва ногиронларнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, пенсия таъминоти ва ижтимоий мадад тизимини такомиллаштириш, тизимли соғломлаштиришни ташкил этиш, касалликларни даволашнинг замонавий усулларидан баҳраманд бўлишни кенгайтиришга йўналтирилган бир қатор давлат дастурлари қабул қилингани таъкидланди. 

Top