Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим нуронийларни «Нуроний» жамғармаси ҳисобидан рағбатлантириб бориш тизими жорий этилади
"Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.
2023 йил 1 апрелдан “Нуроний” жамғармасига давлат субсидиясини ажратиш тизими жорий этилади.
“Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойилига мувофиқ ёшлар ҳар бир маҳалладаги фаол нуронийларга бириктирилади.
“Нуроний ҳар бир оилага масъул” лойиҳаси асосида муаммоли оилаларнинг ҳар бирига “Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг бир нафардан аъзолари бириктирилади.
“Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойили ҳамда “Нуроний ҳар бир оилага масъул” лойиҳаси асосида фаолият олиб борган ва ижобий натижаларга эришган нуронийларни “Нуроний” жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб бориш тизими жорий этилади.
Маҳаллаларда фаолият юритаётган “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари раҳбарлари ҳар чоракда БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида рағбатлантириб борилади.
Мавзуга оид
17:57 / 04.07.2026
Балиқчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади
18:39 / 24.02.2026
«Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш» жамғармаси ташкил қилинади
21:46 / 31.12.2025
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади
08:36 / 27.12.2025