Фан-техника | 20:10 / 06.09.2017
10683
1 дақиқада ўқилади

Huawei смартфонлар сотуви бўйича Apple'ни ортда қолдирди

Фото © REUTERS/Eric Gaillard

Counterpoint ҳисоботига кўра, Huawei компанияси смартфонлар сотуви бўйича иккинчи ўринга чиқиб олган ва бу кўрсаткич бўйича Apple гигантидан ўзиб кетган. Биринчи ўрин Samsung томонидан банд этилган. "Life" шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди. 

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, 2017 йилнинг мартидан  Huawei компанияси сотувлари ишончли ўсган. Харидорларнинг "олма" маҳсулотига бўлган қизиқиши эса январь ойидан бери пасайиб, июнда анча паст натижаларни қайд этган. Экспертларнинг фикрича, бундай сукут Apple'нинг янги флагман қурилмасининг кутилаётгани билан боғлиқ. 

Тадқиқотда шунингдек бугунги кунда Huawei баъзи асосий бозорларига етарлича эътибор қаратмаётгани ҳақида сўз юритилади - масалан, Шимолий Америка, Жанубий Осиё мамлакатлари ва Ҳиндистон. 

 

Мавзуга оид