Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:45 / 06.09.2017
5464
1 дақиқада ўқилади
Трамп уч минтақада «Ирма» туфайли фавқулодда ҳолат режимини жорий қилди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар билан ассоциация орқали боғланган Пуэрто-Рико, Флорида ва Виргин оролларида фавқулодда ҳолат режимини жорий қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» Оқ уй баёнотига асосан хабар бермоқда.
«Фавқулодда ҳолатлар бўйича федерал агентликка фавқулодда вазият оқибатларини енгиллаштириш учун зарур бўлган ускуналар ва ресурсларни аниқлаш, жалб этиш ҳамда тақдим қилиш ваколати берилган», - дейилади баёнотда.
Аввалроқ Флоридада «Ирма» туфайли миллий гвардия сафарбар қилингани хабар берилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш