Жаҳон | 13:21 / 06.09.2017
3376
1 дақиқада ўқилади

Венгрия ва Словакиянинг қочқинлар учун квоталар бўйича даъвоси рад этилди

Фото: РИА Новости

Евроиттифоқ суди Венгрия ва Словакияга рад жавобини берди. Улар қочқинларни жойлаштириш учун мажбурий квоталарни бекор қилишни талаб этиб даъво аризаси билан чиқишганди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Суд даъволарни рад этди», - дея маълум қилишган суд инстанцияси матбуот хизматидан.

Аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель Европа қочқинлар муаммоси бўйича «уй вазифаси»ни бажара олмагани ҳақида айтиб ўтганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид