18:04 / 07.09.2017
6629

Google'нинг янги смартфонлари ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди

Фото: androidinsider.ru

Ижтимоий тармоқларда янги авлод Pixel смартфонлари ҳақида баъзи тафсилотлар пайдо бўлди. 9to5Google профиль ресурси шу ҳақида маълум қилди.

Манбага кўра, Pixel 2 смартфони IP68 даражасидаги сув ва чангдан муҳофазаловчи тизимга эга бўлади ҳамда Always-on-display ("Доим ёқиғлиқ экран") режими мавжудлиги билан мақтана олади. Шунингдек янги қурилмалар фронтал стереодинамикалар билан жиҳозланади, аммо 3,5 миллиметрли аудиоўймадан халос бўлади. 

Ўтган авлоддан фарқли ўлароқ, Pixel 2 ва Pixel 2 XL асосий тўпламида бирйўла 64 Гб флеш-хотирага эга бўлади. Бундан ташқари, янги Google смартфонларида ёруғлик билан яхши жиҳозланмаган жойларда ҳам тасвирга олиш имконияти пайдо бўлади. 

9to5Google'да таъкидланишича, Pixel 2 смартфонини ишлаб чиқариш билан HTC компанияси шуғулланади, Pixel 2 XL моделини эса LG заводларида йиғиш режалаштирилмоқда. Инсайдерлар икки қурилма ҳам Android 8.1 Oreo операцион тизим бошқаруви остида ишлашини тахмин қилишмоқда. 

Дастлабки тарқалган маълумотларга кўра, Pixel 2 смартфони  4,97 дюймли Full HD дисплейини олиши керак, тўнғич модель эса 5,99 дюймли OLED-экран билан таъминланади. Шунингдек смартфонлар Qualcomm Snapdragon 836 процессори билан жиҳозланади. 

Таниқли инсайдер Эван Бласснинг маълум қилишича, қурилмалар 2017 йилнинг 5 октябрида намойиш қилинади. 

Top