Жаҳон | 14:58 / 08.09.2017
35553
1 дақиқада ўқилади

Ерда тўртинчи даражали магнит бўрони кузатилмоқда

Қуёшдаги чақнашлар туфайли юзага келган зарядланган зарраларнинг зарба тўлқини туфайли пайдо бўлган магнит бўрони беш баллик шкалада тўртга баҳоланмоқда. Бу ҳақда Россия фанлар академиясининг Қуёш Физикаси институти рентген астрономияси лабораториясидан маълум қилишди.

«Ерда беш баллик шкаладан тўртинчисида бўлган магнит бўрони рўй бермоқда. Ҳодиса кучи башорат қилинганидан тахминан ўн мартага кўп. Ҳозир Ернинг тунги қисмида бўлиб ўтган Канадада кучли қутб ёғдулари кузатилмоқда. Бўрон бутун сайёра миқёсида рўй бераяпти», - дея хабар матнини келтиради РИА Новости.

Таъкидланишича, Қуёшдаги бир неча чақнашлар – сўнгги уч кун давомида қуёш тожидаги ўзгаришларнинг табиий натижасидир.

Аввалроқ Қуёшда бир ҳафта ичида иккинчи кучли чақнаш юз бергани хабар қилинганди.

Мавзуга оид