12:17 / 08.09.2017
7898

Иньеста ва «Барселона» музокараларида силжиш рўй берди

Фото: Marca

«Барселона» яримҳимоячиси Андрес Иньестанинг отаси Хосе Антонио Иньеста ўғлининг каталонияликлар билан янги шартнома борасида олиб бораётган музокаралари ҳақида тўхталиб ўтди

«Ўғлим билан ҳар куни гаплашаман, у ҳеч қачон ёлғон гапирмаган. Янги шартнома имзолашда қандайдир муаммолар бўлади, деб ўйламайман. Андрес «Барселона»га қарши бошқа кучли жамоа сафида майдонга туша олмайди. Ўйлашимча, ҳали яна икки-уч йил «Камп Ноу»да тўп сура олади», – дея Иньестанинг сўзларини келтиради Cuatro нашри.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Иньеста «Барселона» президенти Жозеп Бартомеунинг гапларини инкор қилиб каталонияликлар билан янги шартнома борасида келишиб олишга улгурмаганини билдирганди. Унинг амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнгида ниҳоясига етади.

Top