Жаҳон | 11:57 / 12.09.2017
4198
1 дақиқада ўқилади

«Ирма» туфайли Флоридада 6,5 млн киши электр таъминотисиз қолди

Фото: AP

АҚШнинг Флорида штатида «Ирма» довули натижасида 6,5 млн.дан ортиқ инсон электр таъминотисиз қолди.

Бу ҳақда Флорида фавқулодда вазиятлар Департаменти сайтида хабар берилган.

«Ҳозирги пайтда 6,5 млн киши электр таъминотисиз қолган», - дейилади хабарда.

Аввалроқ Флоридада «Ирма» довулидан кўриладиган зарар 200 млрд долларга етиши мумкин экани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид