Туркиянинг биринчи хоними қозоғистонликларнинг меҳрини қозонди (фотожамланма)
Куни кеча Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Қозоғистонда бўлди, унинг турмуш ўртоғи Эмине Эрдўған эса Остонага бироз аввалроқ ташриф буюрди. Эмине Эрдўған ўғли Нажмиддин Билол билан бирга пойтахтнинг диққатга сазовор масканларини зиёрат қилди, маҳаллий халқ билан учрашди ҳамда ўзининг соддадиллиги ва очиқлиги билан уларнинг меҳр-муҳаббатини қозонди. Ташрифга доир суратлар Туркия биринчи хонимининг Instagram саҳифасига жойланди.
Эмине Эрдўғаннинг оддий қозоқ аёлининг қўлини ўпаётган сурати фойдаланувчилар орасида машҳур бўлиб кетди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу суратда кексаларга ҳурмат, урф-одатлар ва анъаналарга эҳтиромни кўришди.
"Мана бу инсонийлик! Эмине Эрдўғаннинг меҳр-муҳаббати ва самимийлиги олдида бош эгаман".
"Қандай ажойиб аёл! Ўз мавқеига қарамай, кимнингдир онасининг қўлини ўпмоқда".
"Ушбу сурат Эмине хонимнинг юлдузлик касалига чалинмагани, унинг меҳрибон ва очиқ қалбли инсон экани, шунингдек унинг Туркия биринчи хоними номига муносиб эканини яққол намойиш этади".
Эмине Эрдўғаннинг Қозоғистонда тушган бошқа суратлари ҳам фойдаланувчиларнинг эътиборидан четда қолмади.
Мавзуга оид
20:04 / 21.12.2024
Ғойиб бўлган машиналар иши: асосий фигурант Абдулла Абдурасуловнинг шериклари қамалди, унинг ўзини терговчи қўйиб юборган
15:00 / 18.12.2024
Россия Қозоғистондаги уран қўшма корхоналаридаги улушини Хитойга сотади
16:30 / 13.12.2024
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ҳаётига оид маълумотлар махфийлаштирилади
21:59 / 11.12.2024