Спорт | 10:55 / 12.09.2017
16687
1 дақиқада ўқилади

ЎФФнинг янги вице-президентлари сайланди

Ўзбекистон футбол федерациясининг ҳисобот-сайлов конференциясида ЎФФнинг янги вице-президентлари номи ҳам эълон қилинди. Бу сафар президентга уч нафар вице-президент ёрдам бериши маълум бўлди.

Унга кўра, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбари, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов Жуманиёзович, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Раззақович ва Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институти ректори Шоакрам Исроилов Холматович вице президентлик лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, ЎФФ президентлиги учун «Пахтакор» клуби вице-президенти лавозимига ишлаб келган Умид Аҳмаджонов тайинланганди.

Мавзуга оид