Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Очилбой Раматовнинг парламент сўровига юборган жавоби депутатларни қониқтирмади
Қонунчилик палатаси депутатлари бош вазир ўринбосари Очилбой Раматовнинг йўл ҳаракати хавфсизлигига оид юборилган парламент сўровига жавобидан қониқмаганини билдиришди. Раматов 1 декабргача қўшимча жавоб бериши керак.
Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматовнинг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини жорий этишда амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида» парламент сўровига юборган жавоби Қонунчилик палатаси депутатларини қониқтирмади.
19 сентябрда юборилган Парламент сўровига бош вазир ўринбосари томонидан 26 октябрда жавоб берилган. Белгиланган тартибда ушбу жавоб барча сиёсий партияларнинг фракция йиғилишларида муҳокамадан ўтказилган.
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Эркин Солиҳовнинг қайд этишича, республикада йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда қатор ижобий ишлар амалга оширилган ва тақдим этилган маълумотларда бу ўз аксини топган.
“Лекин шу билан бирга Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қарорда кўзда тутилган саволга етарлича маълумотлар тақдим этилмагани, жавоблар тўлиқ бўлмагани учун фракциялар, депутатлар томонидан ушбу масалани яна қайта кўриб чиқиш таклифи билдирилган. Яъни бош вазир ўринбосарига ушбу масала бўйича қўйилган саволларга тўлиқ жавоб бериш[ни сўраш — таҳр.] тўғрисида қарор қабул қилиш таклифи берилди.
Ушбу таклифдан келиб чиқиб, қўмитамиз тегишли қарор лойиҳасини тайёрлади. Қарорда тақдим қилинган маълумот ахборот учун қабул қилиняпти ва шу билан бирга қўйилган саволларга етарли тушунтириш берилмагани ҳам қайд этилди”, – деди депутат.
Фракция қарорида шундан келиб чиқиб, 1 декабргача бош вазир ўринбосарининг қўшимча жавоб бериши тўғрисидаги банд киритилган.
Мавзуга оид
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
11:57 / 17.05.2026
Оқбўйрадаги портлаш юзасидан Қонунчилик палатаси депутати вазирликка сўров жўнатди
11:42 / 18.03.2026
Ўзи содир этган ҳуқуқбузарликни интернетга тарқатганлик учун жавобгарлик киритилмоқда
18:21 / 18.02.2026