Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)
21 ноябр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси амалдаги ҳукумат аъзоларининг барчасини ўз лавозимига қайта маъқуллади. Шу куни бош вазир ва вазирларни лавозимга тайинлаш тўғрисида президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан, Вазирлар Маҳкамасининг қуйидагича таркиби ўзгаришсиз қолди:
— Очилбой Жуманиёзович Раматов – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;
— Жамшид Анварович Қўчқоров – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири;
— Жамшид Абдуҳакимович Хўжаев – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;
— Зулайҳо Баҳриддиновна Маҳкамова – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси
— Лазиз Шавкатович Қудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири;
— Ботир Эркинович Зоҳидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;
— Иброҳим Йўлчиевич Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири;
— Шавкат Раҳимович Ҳамроев – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири;
— Шерзод Саиджонович Ҳидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;
— Илҳом Рустамович Маҳкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;
— Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;
— Бобур Фарҳодович Исломов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири;
— Шерзод Ҳотамович Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири;
— Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;
— Асилбек Анварович Худоёров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;
— Ҳилола Ўктамовна Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;
— Қўнғиротбой Авезимбетович Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири;
— Адҳам Илҳомович Икромов – Ўзбекистон Республикаси спорт вазири;
— Озодбек Аҳмадович Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири;
— Акбар Жўрабоевич Тошқулов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;
— Бахтиёр Одилович Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;
— Абдулла Ҳамидуллаевич Қўлдошев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири;
— Пўлат Раззоқович Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;
— Баҳодир Низомович Қурбонов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири.
Бир кун олдин бош вазир Абдулла Арипов ҳам ўз лавозимига қайта тасдиқланган эди.
Сайловдан кейин, шунингдек, Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов ва Сенат раиси Танзила Норбоева ҳам ўз лавозимини сақлаб қолди.
Мавзуга оид
11:49 / 20.11.2024
Вазирлар Маҳкамаси олдида турган устувор вазифалар белгиланди
15:25 / 19.11.2024
Ўзбекистон ҳукумати парламент олдидаги ваколатларини топширди
21:36 / 24.10.2024
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилди ва Миграция агентлиги ташкил этилди
18:22 / 24.10.2024