Жаҳон | 15:16 / 13.09.2017
34174
2 дақиқада ўқилади

Сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўрони Ерга таҳдид солмоқда

Фото: NASA

Яқин кунларда ҳуддан ташқари фаоллашган қуёш чақнашлари сайёрамизда юқори интенсив магнит бўронини келтириб чиқаради. 

Олимларнинг прогнозига кўра, Ерга сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўрони таҳдид солмоқда. Бунга охирги вақтларда бир неча марта рўй берган қуёш чақнашлари сабаб бўлмоқда. Қатор оммавий ахборот воситалари шу ҳақида маълум қилган. 

Қуёш энергиясининг заррачалари Ернинг магнит майдони билан ўзаро таъсирга киришади ва тизимда бузилишлар қайд этилади - биз уларни магнит бўрони деб атаймиз. Бу ҳодиса алоқа, электр таъминоти тизимларида бузилишларни келтириб чиқаради ҳамда болалар ва жониворларнинг саломатлигига таъсир кўрсатади. 

Манбага кўра, магнит бўрони бошланган, лекин ҳали авж палласига чиқмаган, дея хабар беради Planet-Today. У сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда. 13 сентябрь куни Ер магнитосфераси  оғирроқ аҳволда бўлади, бироқ соат 17:00дан кейин анча тинчланади. 

14 сентябрь, пайшанба куни эса G1 даражасидаги заиф магнит бўрони кузатилади. 

Олимлар юрак-қон томир тизимидаги касалликлари бўлган, психикаси носоғлом ва метеотобеъ кишиларни яқин кунларда соғлиғи безовта қилиши мумкинлигидан огоҳлантришмоқда. 

6 сентябрь куни Қуёшда сўнгги 12 йилдаги энг кучли чақнаш рўй берган, у икки қуёш доғи гуруҳларининг қўшилиши натижасида юзага келган. Кейинги, X тоифали янада кучли чақнаш эса 8 сентябрь куни қайд этилган. 

Мавзуга оид

Эълонлар