Тошкент туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилмоқда
Мамлакатда иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожланиши ҳар йили минглаб янги иш ўринларини яратилишига имконият яратмоқда. Бу, ўз навбатида, ўта долзарб муаммо ҳисобланган аҳоли, авваламбор ёшлар бандлигини таъминлаш имконини бермоқда.
Албатта, аҳолининг бандлигини таъминлаш, шу жумладан лицей ва коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Чунки, иш билан банд бўлган шахс деярли ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этмайди, ишчи-ходимларда турли салбий ҳолатларни келиб чиқишига шароит яратадиган бўш вақти кам бўлади, иш жойи уни етук мутахассис бўлишига хизмат қилади ҳамда у ўз касби ва устозлари ёрдамида халқимизга хизмат қилиш руҳида тарбияланади.
Шу боис, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни ишга жойлаштиришда қулайлик яратиш ва бўш иш ўринларини уларнинг эътиборига етказиш мақсадида, туман прокуратураси ва Тошкент тумани бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат 14:00да бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилмоқда.
Ушбу ярмарка Тошкент тумани, “Дархон” МФЙ ҳудудида жойлашган Ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ўтказиш режалаштирилиб, унда Зангиота ва Тошкент туманидаги 220 та корхона ҳамда ташкилотлар томонидан 1401 та иш ўринлари таклиф этилмоқда.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

15:57 / 12.06.2025
Японияда ўзбекистонлик ёшлар ташкилий равишда ишга жойлаштирилади

13:12 / 29.05.2025
Германияда ҳамшира сифатида ишлаш учун номзодлар қабул қилинмоқда

10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин

00:46 / 06.05.2025