11:48 / 13.09.2017
18996

Зидан «Реал»даги муаммолардан нолиди

«Реал» бош мураббийи Зайнидин Зидан мавсум олдидан ҳужумчи Альваро Моратани жамоада қолади деб ҳисоблаганини тан олди. Француз мутахассиси жамоа ёзги трансферлар пайтида ҳужумчи қидириб кўрганини ҳам таъкидлаб ўтди.

«Ҳозирги таркибимизга назар ташлайдиган бўлсангиз, бизга соф «тўққизлик» ҳужумчиси етишмаётганини кўришингиз мумкин. Мен Мората жамоада қолишини истагандим. Аммо у бошқа жамоа асосий таркибида ўйнашни истади. Бу унинг қарори. 

Ёзги трансферлар вақтида бошқа ҳужумчи қидириб кўришга ҳаракат қилдик. Ўтган мавсумда бизда Мората ва Майорал бор эди. Энди уларнинг биттаси қолди. У ўтган учрашувда майдонга тушмади, аммо чоршанба куни АПОЭЛга қарши учрашув қайдномасига киритилади. У майдонга тушиш учун чанқоқ бўлиб турибди.

Роналду яна сафимизга қайтганидан хурсандмиз. Криштиану ўзининг атрофидаги турли гап-сўзларга қарамасдан жисмонан ва руҳан юксак спорт формасида бўлиб турибди», –дея Зиданнинг сўзларини келтиради Football Espana.

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни «Реал» ўз уйида Кипрнинг АПОЭЛ клубини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top