Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:11 / 14.09.2017
6182
1 дақиқада ўқилади
Малайзияда диний мактабдаги ёнғин оқибатида 25 киши ҳалок бўлди
Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда жойлашган диний мактабда чиққан ёнғин оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Star нашри хабар бермоқда.
Воқеа 14 сентябрь тонгида юз берган. Ўт ўчирувчилар ёнғин ҳақидаги маълумотни соат 05.00ларда олишган.

“Бизнинг маълумотларга кўра, айни вақтда 25 ўқувчи ва ўқитувчи ёнғинда ҳалок бўлганлар”, деб маълум қилган ўт ўчириш хизмати вакили.
Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш