Жаҳон | 22:50 / 15.09.2017
14510
1 дақиқада ўқилади

Лондондаги теракт ижрочисининг шахси аниқланди

Фото:AP Photo / Frank Augstein

Полиция Лондон метросидаги терактни амалга оширган гумондорнинг шахсини аниқлади. Sky News  шу ҳақида хабар берди

"Хавфсизлик идораларидаги манбалар видеокузатув камералари ёрдамида "Парсонс-Грин" станциясида портлаш содир этган гумондорнинг шахсини аниқлаганлари ҳақида маълум қилишди", - дейди телеканал мухбири. 

Портлаш Лондон метросининг "Парсонс-Грин" бекатида одам тиғиз пайтда рўй берган. Сўнгги маълумотларга кўра, терактдан кейин шифохонага жойлаштирилганлар сони 29 кишига етган. Жабрланганлар ҳаётига жиддий хавф йўқ. 

Полициянинг маълум қилишича, вагонда қўлбола бомба портлаб кетган. Уларнинг сўзларига кўра, йўловчилар тезда эвакуация қилинган ва метро бекати ёпилган.

Парсонс-Грин — Лондон ғарбидаги хорижликлар, талабалар ва ўртаҳол британияликлар яшайдиган туман.

Мавзуга оид