18:06 / 15.09.2017
15350

Ўзмиллийбанк «Ёшлик» спорт комплексини Осиё Чемпионати учун реконструкция қилди

Фото: Ўзмиллийбанк

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2017 йил 13 мартдаги фармойишига асосан, Ўзмиллийбанк «Ёшлик» спорт соғломлаштириш маркази жорий йилнинг 9-16 сентябрь кунлари мобайнида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган сув спорти бўйича Осиё чемпионати ўтказиладиган спорт комплекслар рўйхатига киритилган.

Тошкент шаҳрида тўққизинчи минтақалараро биринчиликка тайёргарлик кўриш ва халқаро сузиш федерацияси талабларига мувофиқ керакли шароитларни яратиш мақсадида Миллийбанк томонидан «Ёшлик» спорт соғломлаштириш маркази сув полоси мусобақасини ўтказиш учун капитал таъмирдан чиқарилди.

«Ёшлик» спорт мажмуаси комплекси қурилганига 20 йилдан ошиқ вақт бўлган ва халқаро даражадаги спорт мусобақаларини ўтказиш учун талабларга жавоб бермас эди. Сўнгги 6 ой давомида барча камчиликларни бартараф этиш бўйича улкан ишлар амалга оширилди ва спорт комплекснинг чўмилиш ҳавзалари юқори талабларга жавоб берадиган даражада модернизация қилинди.

Фото: Ўзмиллийбанк

Реконструкция ишлари амалга оширилганидан сўнг мазкур объектга энг юқори 5-тоифа берилди. Осиё чемпионати қатнашчиларининг ихтиёрида эндиликда 2та замонавий ҳовуз мавжуд бўлиб: биттаси узунлиги 25 метрли ва иккинчиси 50 метрли очиқдаги ҳовузлар. Капитал таъмирлаш натижасида мухлисларнинг ўриндиқлари сони икки баробарга ошган ва 500тага етказилди.

Фото: Ўзмиллийбанк

«Таъкидлаш жоизки, мусобақага тайёргарлик олий даражада амалга оширилган ва барча жиҳатлар инобатга олинган. Айтиб ўтиш керакки, ташкилотчилар мусобақани ташкил этиш бўйича бизнинг барча кутганларимизни амалга оширишди. Менинг нуқтаи назаримча, дунё миқёсидаги мусобақалар бўйича 35 йиллик тажрибамни инобатга олиб, сизларни ишонтириб айтаманки, ташкилотчилик масалалари ҳақиқатда энг юқори даражада амалга оширилган. Миллий банкка қўллаб-қувватлагани учун ўзимнинг алоҳида миннатдорчилигимни билдираман, чунки бундай юқори даражадаги мусобақаларни амалий ёрдамсиз ўтказиш мураккаб вазифадир», дея таъкидлади сув спорти бўйича 9-ўсмирлар Осиё чемпионати раиси Ҳусрав Аминий.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top