Бизнес-омбудсман фаолияти учун қўшимча кафолатлар олди
14.09.2017 йилдаги ЎРҚ–446-сон Қонун билан Жиноят-процессуал кодексининг 223- ва 239-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ушлаб туриш ва қамоққа олишга нисбатан иммунитет тақдим этилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Вакил ушланиши ва ички ишлар органлари ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига етказилиши мумкин эмас. Ушбу тақиқ жиноятни содир этиш чоғида ёки уни содир этганидан кейин дарҳол ушланган ҳолатларга татбиқ этилмайди.
Бизнес-омбудсманга нисбатан фақат Президентнинг шахсий розилиги билан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиши мумкин.
Таъкидлаб ўтамиз, мазкур чораларни қўлланилиши учун давлат раҳбарининг розилиги зарурати қонунда биринчи маротаба кўзда тутилмоқда. Шу каби иммунитетлардан фойдаланадиган бошқа мансабдор шахслар (депутатлар, судьялар, омбудсман) бунгача тегишли вакиллик ёки суд органларининг розилиги билан қамоққа ва уй қамоғига олинар эди.
Мавзуга оид
14:59
Тадбиркорлар фаолияти текширилганда бизнес-омбудсман хабардор этилади
14:55 / 22.11.2024
Рақамли далиллар билан ишлаш тизими такомиллаштирилади
11:50 / 20.11.2024
Президент: 100 та эмас, 5 та қонун қабул қилайлик, лекин халқчил бўлсин, халқимизга хизмат қилсин
17:35 / 18.11.2024