Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нашриётларда бош муҳаррир 3 йил стаж ва олий маълумотга эга бўлиши шарт
1093-сон қонун (03.11.2025) билан «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгаришларга мувофиқ, нашриётларда бош муҳаррир лавозимига камида 3 йил иш стажи ва олий маълумотга эга шахс тайинланади. Янгиликлар китобхонлик маданиятини рағбатлантириш ва бош муҳаррирнинг ҳуқуқий мақомини аниқлашга қаратилган.
Қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартишлар қатор жиҳатларни назарда тутади.
Хусусан, бош муҳаррир лавозимига фақат олий маълумотга эга, ноширлик фаолиятида камида 3 йил тажрибага эга номзод тайинланади.
Тайинлаш тартиби: бош муҳаррирни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш — нашриётнинг муассиси (муассислари) ёки раҳбари ваколатига киради.
Нашрларни чиқариш тўғрисидаги қарорни бош муҳаррир қабул қилади.
Қонун китобхонлик маданиятини қўллаб-қувватлашга доир нормаларни ҳам ўз ичига олади.
Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан амал қила бошлайди.
Мавзуга оид
19:05 / 26.04.2026
Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
08:53 / 22.04.2026
МЧЖ фаолиятига оид янги таҳрирдаги қонун кучга киради
09:19 / 08.04.2026
Қўриқлаш департаменти ваколатлари кенгаймоқда
19:12 / 05.04.2026