Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экологик чоралар давомида тадбиркорлар мулкий ҳуқуқларини таъминлаш зарурлиги эслатилди
Сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида ҳаво сифатининг пасайиши ва экологик вазиятнинг кескинлашуви жамоатчилик ўртасида жиддий ташвиш уйғотмоқда. Ушбу муаммо давлат миқёсидаги энг устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.
Ўзбекистон президенти томонидан пойтахтдаги экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган фармон имзолангани, шунингдек, бутун республика бўйлаб экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия тузилиб, тезкор ва кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани аҳоли саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлидаги муҳим қадамлар сифатида қайд этилмоқда. Жумладан, махсус комиссия томонидан ҳар кеча ўтказилаётган рейдлар доирасида экологик қонунбузарликлар аниқланмоқда, ҳаво ифлосланишига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар бўйича чоралар кўрилмоқда.
Шу билан бирга, бизнес-омбудсман экологик вазиятни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ижроси жараёнида айрим ҳудудларда тадбиркорларнинг қонуний мулкига зарар етказилаётгани ҳақида мурожаатлар ҳам келиб тушаётганини маълум қилди.
Таъкидланишича, «Тадбиркорлик фаолиятининг эркинликлари кафолатлари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз бўлиб, давлат ҳимоясида ҳисобланади. Тадбиркорлик субъектини тугатиш ёки унинг мол-мулкига нисбатан бошқа чеклов чораларини қўллаш фақат ваколатли орган ёки суд қарорига биноан амалга оширилиши мумкин.
Шу муносабат билан ваколатли давлат органлари экологик тартибга солиш чораларини амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари ва мулкий ҳуқуқларини тўлақонли таъминлашга, хусусий мулкка нисбатан қонун бузилишига йўл қўймасликка ҳамда барча ҳаракатларни амалдаги қонунчилик талабларига қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширишга чақирилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 25.02.2026
Йигит-қизлар қаршисидаги муаммолар ёхуд ёшлар сиёсати нега муҳим?
09:32 / 25.02.2026
Тадбиркорлар ва илм-фан ҳамкорлиги учун махсус электрон платформа яратилади
18:34 / 14.02.2026
Тадбиркор шакар импорти учун божни олиб ташлашни сўради
10:11 / 13.02.2026