Лондон метросидаги теракт иши бўйича гумондор қўлга олинди, у 18 ёшда
Британия полицияси Лондон метросидаги теракт иши доирасида 18 ёшли гумонланувчини қўлга олди. Бу ҳақда Лондон ҳуқуқ-тартибот идоралари сайтида хабар берилган.
Таъкидланишича, қўлга олинган шахс - 18 ёшли йигит. Полициянинг ўзи қўлга олиш жараёнини тергов доирасидаги «жуда муҳим» ҳолат бўлганини қайд этган.
«Гарчи биз олға силжишдан хурсанд бўлсак-да, бу тергов давом этмоқда ҳамда таҳдид даражаси энг баланд нуқтада қолмоқда», - дейилади баёнотда.
Полиция маълумотларига кўра, йигит Британия жанубидаги Дувр порт шаҳрида, терроризм билан кураш бўйича қонун доирасида ушланди.
У яқин орада Лондон полицияси бўлинмасига олиб келинади.
Баёнотда кўрсатилишича, қўлга олиш полиция ишини кучайтиришига олиб келади, бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари батафсил маълумот беришдан бош тортишган.
Полициянинг қўшимча қилишича, уларга гувоҳлар теракт жойидан 77 та фото ва видеони тақдим этишди.
Аввалроқ Лондондаги теракт ижрочисининг шахси аниқлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:16
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024