Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев Ўзбекистонга ташрифини якунлаб, Туркманистонга учиб кетди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев 16-17 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.
Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев бугун Туркманистонга жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.
Аввал хабар қилинганидек, ташрифнинг асосий тадбирлари 16 сентябрь куни бўлиб ўтди.
Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Президентлар пойтахтимиздаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилдилар. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйдилар. «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган Қозоғистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар.
Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунлари бўйича турли соҳаларга доир 10дан зиёд ҳужжат имзоланди.
Мавзуга оид
23:15 / 24.08.2025
Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади
11:46 / 09.01.2025
“Қозоқгейт” иши – АҚШ Қозоғистон президенти ва бош вазирини нимада айблаган эди?
21:48 / 04.01.2025
Тўқаев давлат газетасига интервю бериб, Назарбоевни очиқ танқид қилди
19:24 / 03.01.2025