16:00 / 17.09.2017
61892

Одамлар яшайдиган 14 ноёб уй (фотожамланма)

Ғаройиб уйларни қуриш имкониятлари турганда зерикарли бетон "қутилар"да яшашга не ҳожат? Бу саволга жавобни ҳамма ўзича излайди. Дунёда кўримсиз стандартларга риоя қилмасликка қарор қилган одамлар ҳам бор, улар ўзлари учун мисли кўрилмаган уйларни барпо қилишган. Trendymen 14 ноёб уй суратлари ва улар ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.

Ғордаги уй

Швейцария

Фото: Trendymen

Ғорда яшаш қадимги одамларга хос бўлган, бироқ бугунги кунда ҳам бундай ғаройиб жойда яшашни хуш кўрувчилар топилади. Бу уй Швейцариядаги кичик Вальс қишлоғида қурилган ва барча зарур қулайликлар билан жиҳозланган.

 

Шаффоф уй

Япония

Фото: Trendymen

Буткул шишали уй Японияда қурилган. Унда бировдан яширинишга уринмайдиган одамлар мунтазам равишда яшаб келишади - уйда нималар бўлаётганини ташқаридан  бемалол кузатиш мумкин.

 

Дарахтдаги сферик уй

Канада

Фото: Trendymen

Канадаликлар дарахтдаги классик уй ғоясини олиб, уни кейинги босқичга олиб чиқишган - ёғоч кулба ультратехнологияли сферик уйга айлантирилган.

 

Ғордаги уй

АҚШ

Фото: Trendymen

Тоғлар орасида қурилган яна бир уй Миссури штатида жойлашган. У меъморлик мўъжизасини кўришга ташриф буюрувчи сайёҳлар орасида жуда машҳур.

 

Тош-уй

Португалия

Фото: Trendymen

Юз йилча аввал исми номаълум португалиялик ишбилармон икки улкан тош орасида уй қурган. Бугунги кунда тош-уй дунёнинг энг диққатга сазовор обидалари қаторига киради ва минглаб сайёҳларни ўзига жалб қилиб келади. Тош-уйда одамлар доимий истиқомат қилиб келади - юз йилдан ошиқ вақт давомида бу ерда электр энергияси ва иссиқ сув пайдо бўлган.

 

Дарё устидаги уй

Сербия

Фото: Trendymen

Дарёдаги уй — ёлғизллик ва сокинлик истаганлар учун мукаммал жой. Сербиядаги Дрина дарёси ўртасидаги тош устига қурилган бу уй ноёб кўринишга эга бўлиш билан бир қаторда яшаш учун қулайликлар билан ҳам таъминланган.

 

Чиғаноқ-уй

Мексика

Фото: Trendymen

Чиғаноқ шаклида бунёд этилган бу эртакнамо уйда кичик ёшли фарзандлари бўлган оила яшайди. Бундай ажойиб уй ўз эгаларига завқ бағишлайди.

 

Тескари уй

Россия

Фото: Trendymen

Кўзларингиз сизни алдамаяпти - тескари уй ҳақиқатан мавжуд, у Красноярскда жойлашган.

 

Қоятошдаги уй

Руминия

Фото: Trendymen

Юмшоқ тоғ жинсининг ўзидан ишланган қадимий уй Украина ва Руминия чегарасидаги Буковина ҳудудида жойлашган.

 

Қуёшли уй

Франция

Фото: Trendymen

Страсбургда жойлашган бу ғаройиб уй қуёш соатлари каби ҳаракатланиш учун яратилган. У ёзда сояда қолиб кетиб, қишда эса офтобга йўналади.

 

Ҳалокат ёқасидаги уй

Швейцария

Фото: Trendymen

Уй Швейцария тоғларида, денгиз сатҳидан бир неча километр баландликда қурилган. У нафақат бошни айлантирадиган тепаликда жойлашган, балки унда яшовчилар учун ҳам анча хавфли - уйнинг ичига кириш учун жарлик устидаги ингичка йўлдан ўтиш керак бўлади.

 

Қамиш-уй

Польша

Фото: Trendymen

Икки бино ўртасидаги ингичка кулранг чизиқни кўряпсизми? Аслида бу кенглиги бир метрдан-да кичик бўлган тўлақонли уйдир.

 

Ёлғиз уй

Исландия

Фото: Trendymen

Ушбу кичик уй Исландиядаги Эллидей оролида жойлашган. Уй бир қарашда ёлғиз қолгандек тасаввур уйғотса-да, сершовқин қўшниларни ёқтирмайдиганлар учун айни муддаодир.

 

Пўлат уй

Техас

Фото: Trendymen

Уй эгаси Роберт Бруно Техас штатидаги ушбу уйни қуриш учун 23 йил сарфлади. Унга 110 тоннага яқин пўлат ишлатилган.

Top