Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия 13 йиллик танаффусдан кейин Ироқ билан авиаалоқани тикламоқда
Россия ва Ироқ ўртасидаги авиаалоқа 13 йиллик танаффусдан кейин тикланмоқда, деб хабар бермоқда “РИА Новости” ахборот агентлиги.
17 сентябрда Москвага Ироқнинг Iraqi Airways авиакомпаниясининг Ироқ транспорт вазири Козим Ҳамамий бошчилигидаги делегацияси самолёти етиб келади. Кейинчалик Ироқнинг Ирбил шаҳри ва Россиянинг Санкт-Петербург ва Қозон шаҳарлари ўртасида авиаалоқани йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, икки давлат ўртасидаги авиаалоқа 2004 йилда Москва томондан Ироқдаги вазият ёмонлашгани сабабли парвозлар хавфсизлигининг етарлича даражада таъминланмагани сабабли тўхтатилган эди.
Мавзуга оид
00:04
Эрон ташқи ишлар вазири Россияга боради
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
10:28 / 25.04.2026
АҚШ Россия ва Эрон нефтига берилган вақтинчалик енгилликни бекор қилмоқчи
12:03 / 23.04.2026