АҚШ ва Жанубий Корея октябрда янги ҳарбий машғулотлар ўтказмоқчи
АҚШ октябрда Корея яриморолига авиаташувчи кема бошчилигидаги зарба берувчи гуруҳни Жанубий Корея билан биргаликда машғулотлар ўтказишга юбормоқчи. Бу ҳақда Жанубий Корея мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, Сеул ва Вашингтон, шунингдек, Токио билан бирга сентябрь охири-октябрь бошида биргаликда машғулотлар ўтказмоқчи.
Бундан ташқари, АҚШ Гуамдаги базасига Шимолий Кореяни огоҳлантириш мақсадида B-1B стратегик бомбардимончиларини ташлаши кутилмоқда.
Аввалроқ Жанубий Корея ва АҚШ президентлари телефон суҳбати ўтказиб, унинг доирасида Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни кучайтиришга келишиб олишгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024