Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар иттифоқи шаҳрихонлик Умидахонга орзусидаги совғани ҳадя қилди
Бир ой аввал Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг “Ёшлар поезди” иштирокчилари Шаҳрихон туманида бўлиб, ёшларни ўйлантираётган муаммолар тўғрисида очиқ мулоқот олиб борган эди.
Ушбу тадбирда ўз муаммосини айтган имконияти чекланган қизалоқ Умидахон Эргашева “Ўзбекистон” маҳалласида яшайди. Қалби умидларга тўла Умидахон учрашувда ўзи машқ қилган шеърларидан ўқиб бериб, йиғилганларнинг олқишини олган эди. “Ёшлар поезди” иштирокчилари томонидан берилган: “Нима муаммоингиз бор?” деган саволга у : “Дутор чалишни ўрганишни жуда хоҳлардим, лекин дуторим йўқ” деб жавоб берган.

Шаҳрихон туман Ёшлар иттифоқи Кенгаши жажжи қизалоққа дутор ҳамда китоблар жамланмасини совға қилди.

- Умидахон зеҳнли ва иқтидорли, ҳозирдан шеърлар ёзади,- дейди туман ёшлари етакчиси Шукурбек Ўктамов. – Унинг машқларини туман газетасида ҳам эълон қилишга ҳам ёрдам беряпмиз.
KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
12:54 / 19.06.2024
Жиззахда одам ўлимига сабаб бўлган талаба Ёшлар иттифоқи кафиллиги остида суд залидан озод қилинди
18:15 / 08.11.2021
Ёшлар иттифоқи ҳудудий сектор ёшлари ва раҳбарлари иштирокида китобхонлик танлови ўтказади
16:00 / 19.04.2021
Ёшлар иттифоқи раҳбариятида лавозим ўзгаришлари амалга оширилди
08:09 / 07.04.2021