Жаҳон | 12:59 / 18.09.2017
5449
1 дақиқада ўқилади

Қатар Буюк Британиядан қирувчилар харид қилади

Фото: Anadolu

Қатар Буюк Британиядан 24 та Typhoon қирувчисини харид қилади. Бу ҳақда Қатар Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бу Доҳа ва Лондон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома доирасида амалга оширилади.

Қатар Мудофаа вазирлиги раҳбари Ҳолид бин Муҳаммад ал-Атийя Доҳада британиялик ҳамкасби Майкл Фэллон билан харид шартларини муҳокама қилган.

Учрашув давомида томонлар минтақавий воқеалар ҳамда икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик, шу жумладан терроризм билан курашни муҳокама этишди. Бундан ташқари, ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид