Фан-техника | 10:20 / 18.09.2017
15944
3 дақиқада ўқилади

LG’дан Ўзбекистон бозорида янгилик

Фото: LG

InstaView Door-in-Door (СМ) ўзида илғор дизайн ва юқори ишлаб чиқарувчанликни жамлаган

LG Electronics маиший техникадан юқори қулайлик ва сифатни кутадиган ўзбек истеъмолчиларига InstaView Door-in-Door (СМ) музлатгичининг янги Side-by-Side моделини тақдим этмоқда. Бундай тоифадаги оддий моделлар одатда ички жойлаштирилган диспенсерга эга, LG InstaView Door-in-Door (СМ) музлатгичи эса концептуал 33 дюймли махсус панелга эга. У музлатгични очмай туриб, унинг ичида нима бор эканини кўриш имконини беради.

Фото: LG

InstaView Door-in-Door (СМ) – музлатгичдан фойдаланишда янгича ёндашув

InstaView функцияси туфайли махсус панелга икки бор тақиллатиб қўйиш кифоя. Шунда музлатгичнинг ичида чироқ ёнади – фойдаланувчи шу орқали қурилмани очмай ва ундан совуқ ҳавони чиқармай туриб, ичкарида нима борлигини кўради. Бундан ташқари, «Эшикда эшик» кенг камераси (Door-in-Door (СМ) фойдаланувчи энг кўп оладиган маҳсулотлар ва ичимликларни осонлик билан жойлаштириш имконини яратади. Музлатгич камерасини яширин тугмачани босиш билан осонгина ва ортиқча ҳаракатларсиз очиш мумкин.

Фото: LG
Фото: LG

Ишонч, тежамкорлик ва фойдаланишнинг қулайлиги

LG InstaView Door-in-Door (СМ) музлатгичида сақланаётган маҳсулотлар ишончли, энергия самарадор ва сокин Инверторли Линияли компрессор (ишлаб чиқарувчидан 10 йил кафолат) туфайли кўпроқ муддат янги ҳолатдагидек туради.

Шунингдек, LG InstaView Door-in-Door’да (СМ) Hygiene Fresh (+СМ) фильтри ўрнатилган, у эҳтимолий ёқимсиз ҳидлар ва музлатгич ичидаги бактерияларни 99,99%га йўқотади.

FRESH Balancer (СМ) оптимал намлик зонаси мевалар ҳамда сабзавотлар янгилиги ва фойдали хусусиятларини узоқроқ сақлаб туришни таъминлайди. Оддий созлама орқали бу ердаги намликнинг турли даражаларини назорат қилиш имкони бор. Шунингдек, InstaView Door-in-Door (СМ) фойдаланувчилари пишлоқлар ва деликатеслар каби кичик маҳсулотларни қулай сақлаш учун қўшимча бўлинмага юқори баҳо беришади.

InstaView Door-in-Door’нинг (СМ) қулай тутқичи тўғри бурчакли “чўнтак” шаклида тайёрланган бўлиб, устки эшикнинг пастки қисмида жойлашган.

Фото: LG

InstaView Door-in-Door (СМ) музлатгичи LG’дан SmartThinQ (СМ) билан бутунлай уйғунлашади, бу эса фойдаланувчиларга музлатгични Wi Fi ёрдамида смартфон орқали масофадан бошқариш имконини беради. Фойдаланувчилар музлатгичда ҳароратни ўрнатишлари, музлатиш экспресс функцияси ва Hygiene Fresh (+СМ) ишини бошқаришлари, шунингдек, қурилма билан уланган илова орқали муаммолар диагностикасини амалга оширишлари мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид