Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига Ўзбекистондан велосаёҳатчи етиб келди. Бу ҳақда «Азия-Плюс» хабар берган.
«Регистон» ансамблининг раҳбари 59 ёшли Хурсанд Шеров Буюк ипак йўли давлатлар бўйлаб велосаёҳатни амалга оширмоқда.
«Мен уйга келдим, - деган хонанда Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини кесиб ўтганидан сўнг «Азия-Плюс» мухбирига. – Мен аслида турсунзодаликман. Советлар Иттифоқи пайтида Тошкентда таълим олдим ҳамда у ерда ишлаш учун қолиб кетдим. Касбим бўйича опера қўшиқчисиман. Велосипедга 2008 йилда ўтирганман, 2013 йилдан эса саёҳатни бошладим».
У бу велосипед сафарини артист Муслим Магомаев хотирасига бағишлади.
«Тожикистонга Москвадан тўғри келдим, - деди Шеров. – Тожикистонга велосипедда келиш режаларим бор эди, ҳаттоки чегара яқинига бир неча марта келганман, бироқ уни кесиб ўтиш ва қариндошлар ҳамда яқинлар билан кўришишнинг имкони бўлмади».
Хурсанд Шеров жорий йилдан икки биродар республика ўртасидаги муносабатлар яхшиланганидан жуда хурсанд, у шу сабабдан тарихий ватанига ташриф буюра олди, деб ёзади нашр.
Жорий йилда Хурсанд Шеровнинг 5 400 километрлик сафари Буюк ипак йўли бўйлаб ўтади. У ҳар куни 250-300 км йўл босмоқда. Шеров Душанбедан Тошкентга велосипед сафарини Хўжанд орқали амалга оширишни режалаштирган.