Болаликдан ногиронларнинг оналари 50 ёшдан пенсияга чиқиши мумкинми?
САВОЛ: Мен болаликдан ногирон бўлган, доимий парваришга муҳтож икки нафар фарзандимни парваришлаб келмоқдаман. Менга ногирон болаларимга қараганлигим учун 50 ёшдан нафақага чиқиш мумкинми?
Аширжон Насруллаева
ЖАВОБ: Ҳа. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунида Болаликдан ногирон болаларнинг оналарига имтиёзлар белгиланган.
Қонуннинг 12-моддасига кўра, агар болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда, яъни 50 ёшда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Саволларга ҳуқуқшунос Мирзоҳид Шоқаламов жавоб берди.
Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.
Мавзуга оид
11:03 / 08.06.2024
Путин ишлаётган фуқароларга пенсия индексациясини қайтаришни таклиф қилди
21:54 / 01.05.2024
Энг кам пенсиялар минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди
13:18 / 04.05.2021
2022 йил 1 июлдан пенсия тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки ID-карта талаб этилади
16:57 / 15.04.2021