10:13 / 19.09.2017
16466

Қонунбузар банкирлар жазога тортилди

Маълумки, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида тижорат банкларининг ўрни беқиёс. Ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ёки савдо тармоғи бўладими, барчасининг фаолияти бевосита банклар билан боғлиқ. Аммо, баъзи банк ходимларининг ўз вазифаларига совуққонлик билан қараш ҳолатлари ҳамон учраб турибди.

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, СВОЖЖДЛҚК департаментининг Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган текширишда Сардоба туманидаги тижорат банкларидан бирининг мансабдор шахслари Комил Бердиев ва Аҳрор Ҳотамов (исм-фамилияси ўзгартирилган) ўз мансаб ваколатларига тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги инкасса топшириқномалари ижросини белгиланган муддатда бажармаганлар. Бунинг оқибатида банк мижозлари ҳисобланган тумандаги бир қатор хўжалик юритувчи субъектларда бюджет ва бюджетдан ташқари тўланиши лозим бўлган маблағлар ўз вақтида мақсадли йўналтирилмаган. Мансабдор шахсларнинг лоқайдликлари туфайли мазкур ташкилотларга нисбатан жами 381 млн. 391 минг сўм пеня ҳисобланиб, уларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлишган.

Суд томонидан қонунбузарларга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

Top