Шотландиялик ер шарини велосипедда рекорд қисқа вақт ичида айланиб чиқди
Шотландиялик Марк Бомонт ер шари атрофини велосипедда 79 кунда айланиб чиқиб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берган.
34 ёшли эркакни бундай саёҳатга ёзувчи Жюл Верннинг "Ер атрофини 80 кунда" асари илҳомлантирган. Бомонт ўз саёҳатини Парижда 2 июлда бошлаган ва 18 сентябрда яна шу ерда якунлаган. Велосипедчи кунига ўртача 370 км йўл ўтиб, саёҳати давомида 29 минг км йўл босиб ўтган. Сайёҳ ухлашга ҳар куни 5 соат ажратган.
Бомонт Россия ва Мўғулистон орқали Хитойга етиб бориб, у ердан самолётда Австралияга келган. Сўнгра у Янги Зеландиягача етиб бориб, у ердан самолётда АҚШга келган. У Америкадан Канадагача, сўнгра Янги Шотландиягача етиб борган. Ва ниҳоят, сайёҳ Португалияга келиб, у ердан Францияга қайтиб келган.
"Бу менинг ҳаётимдаги энг узун 2,5 ой, энг тинкамни қуритган синов бўлди. Ҳар янги кун жисмоний ва ақлий бардошлигимнинг синови бўлди", деб айтган Бомонт финишдан кейин.
Шотландиялик сафари давомида бор-йўғи икки марта йиқилиб тушган. Улардан бири Россияда юз берган. Бу йиқилиш оқибатида сайёҳ тиш шифокорига мурожаат қилишига тўғри келган.
Велосипедчи ўзи ўрнатган аввалги жаҳон рекордини 44 кунга яхшилади. Бунгача Бомонт Ер атрофини 194 ва 123 кунда айланиб чиққан.
Мавзуга оид
22:55 / 02.11.2024
Японияда энди велосипед ҳайдаш вақтида телефондан фойдаланган шахслар қамалади
10:20 / 22.10.2024
Эронлик эркак тинчлик учун 40 йил ичида 80 мамлакатни велосипедда айланиб чиқди
01:59 / 30.09.2024
Латвия президенти велосипеддан йиқилиб қўлини синдириб олди
18:40 / 20.08.2024