Европа Иттифоқида велосипед ишлаб чиқариш ҳажми камайиб бормоқда
ЕИ велосаноатидаги вазият COVID-19 туфайли ўзгарди, пандемиядан кейин одамлар камроқ велосипед харид қилишни бошлади.

Фото: AP
Велосипед — экологик тоза, соғлиқ учун фойдали ва кўпинча бошқа транспорт турларига қараганда қулайроқ восита. Шунинг учун уларга бўлган талаб ортиши кутилади. Аммо Евростат маълумотларига кўра, 2023 йил бу соҳа учун мураккаб келди. Ишлаб чиқариш ҳажми соҳада 2022 йилга нисбатан деярли чоракка пасайиб, 10 миллиондан кам янги велосипед ишлаб чиқарилди, деб хабар бермоқда Euronews.
Веломаданият Нидерландия ва Скандинавия мамлакатларининг ташриф қоғози, аммо 2023 йилда ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Евроттифоқда Португалия етакчи бўлган — мамлакатда 1,8 миллион дона велосипед ишлаб чиқарилган. Ундан кейин Руминия (1,5 миллион дона), Италия ва Полша туради. Евростат ҳисоботига киритилган 17 давлатдан 14 тасида ишлаб чиқаришнинг пасайиши қайд этилган, бунда энг сезиларли камайиш Руминияда кузатилган. Мамлакатда аввалги йилга нисбатан бир миллион дона кам велосипед ишлаб чиқарилган.
Соҳа мутахассиси Майк Дефресненинг фикрича, сектордаги вазиятни пандемия ўзгартириб юборди. Ковид чекловлари шароитида велосипед камдан-кам ҳолатда дам олиш воситасига айланди. Европа Иттифоқида 2020 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда велосипед савдосининг ўсиши асосан карантин оқибатлари билан боғлиқ эди. Бироқ пандемиядан сўнг одамлар камроқ харид қилишни бошлади.
“Дўконлар катта миқдорда буюртма беришни давом эттирган бўлса-да, илгаригидек талаб йўқ эди”, — деб таъкидлади Дефресне.
Бугунги кунда Европа велосаноати тахминан 1000 та кичик ва ўрта корхоналарни ўз ичига олади, улар бир миллион иш ўрни билан таъминламоқда. Мутахассислар ишлаб чиқаришнинг давомий пасайиши ишдан бўшатишларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
“Шаҳарларда велосипед ташаббуслари орқали одамларни рағбатлантириш вазиятни яхшилашга ёрдам бериши мумкин”, — деди у.
Дефресне Европа Иттифоқида имзоланган велосипеддан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш ва велосипед саноатини ривожлантириш тўғрисидаги декларация ҳам ёрдам беришига умид қилмоқда. Ҳужжат мақсади йўллардаги автомобиллар сонини камайтиришдан иборат.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Тартибсизлик йўлидаги янги қадам” — АҚШнинг Эронга зарбасига дунё давлатлари ва сиёсатчилар қандай реакция билдирди?
Жаҳон | 17:48
-
Эрон ядровий иншоотлардан 408 кг бойитилган уранни олиб чиқишга улгурди – ОАВ
Жаҳон | 17:42
-
Олимлар янги қон гуруҳини расман тан олди
Фан-техника | 17:38
-
Суриядаги АҚШ базаси ўққа тутилди
Жаҳон | 17:29
Мавзуга оид

01:30 / 21.06.2025
Европа Иттифоқи Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришдан бош тортди – ОАВ

12:11 / 20.06.2025
ЕИнинг қатор давлатлари Исроил аҳоли пунктлари билан савдо қилмасликни талаб этмоқда

13:18 / 14.06.2025
ЕИ украиналиклар учун вақтинчалик ҳимояни 2027 йил мартигача узайтирди

19:10 / 11.06.2025