Жамият | 14:23 / 19.09.2017
15933
1 дақиқада ўқилади

Том Круз жароҳати ҳақида сўзлаб берди

Фото: MEGA

Ҳолливуд актёри Том Круз «Уддалаб бўлмас вазифа– 6» фильмини суратга олиш чоғида олган жароҳатига ойдинлик киритди. Бу ҳақда People журнали хабар бермоқда.

Круз сўзларига кўра, у тўпиғи синганидан сўнг тикланмоқда. Артистнинг баёнот беришича, ҳозир ҳаммаси яхши. 

Круз, шунингдек, мухлисларига яхши тилаклари учун миннатдорлик билдирган. «Мен бир-икки ҳафтадан сўнг суратга тушишни бошлайман», – деб қўшимча қилган Круз. 

Актёр суратга тушадиган фильмларидаги трюкларни ўзи бажариши билан машҳур. Хусусан, «Уддалаб бўлмас вазифа»даги кўплаб қалтис саҳна кўринишларида шахсан қатнашган.

Мавзуга оид