08:16 / 23.09.2017
12122

Бундеслига. Куннинг энг кутилмаган натижаси қайд этилди

Германия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган дастлабки учрашув ўтказилди. Унда Мюнхеннинг «Бавария» клуби ўз уйида «Вольфсбург»ни қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Роберт Левандовски ва Арьен Роббеннинг голи эвазига мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишганди, бироқ иккинчи бўлимда уларнинг хотиржамликка берилиши натижасида аввалига Максимилиан Арнольд, кейинроқ эса Даниэл Дидавининг голларини ўтказиб юборди ва натижада учрашув дуранг билан тугади.

Ушбу натижадан кейин «Бавария» очколари сонини 13тага етказиб, «Боруссия» Дортмундга етиб олди, бироқ дортмундликлар ўз ўйинини энди ўтказишади.

Германия бундеслигаси, 6-тур

Бавария – Вольфсбург 2:2 (2:0)
Голлар:
 Левандовски (33, пенальти), Роббен (42) – Арнольд (56), Дидави (83).
Бавария: Ульрайх, Хуммельс, Боатенг, Рафинья, Роббен (Хамес, 85), Киммих, Руди, Видаль (Толиссо, 63), Рибери (Коман, 85), Мюллер, Левандовски.
Вольфсбург: Кастельс, Удуохай, Тиссеран, Иттер, Виллиам (Блашчиковски, 46), Арнольд, Камачо (Дидави, 73), Малли, Гилавоги, Верхаг, Ориги (Базур, 85).
Огоҳлантиришлар: Видаль (13), Тиссеран (18), Виллиам (25).

Top