10:20 / 23.09.2017
16555

Лавров: Обама маъмурияти Россия ва АҚШ муносабатлари остига мина қўйиб кетди  

Фото: AP

Россия ва АҚШнинг муносабатлари АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама маъмурияти майдакашлик қилгани сабабли азият чекмоқда, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Нью-Йоркда ўтган матбуот-анжуманда. 

"Россия-АҚШ муносабатлари можаролар борлиги сабабли эмас, балки АҚШнинг аввалги маъмурияти майдакашлик қилиб, қасддан бу муносабатлар остига секин ҳаракатга келувчи мина қўйиб кетгани сабабли азият чекмоқда. Мен тинчлик учун Нобель мукофоти совриндоридан буни кутмагандим. Бироқ, умуман олганда, у ўзини кўрсатди ва бу ҳанузгача ўз таъсирини кўрсатмоқда", деб айтди Лавров.

Top