Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Бағдод илтимосига кўра Ироқ Курдистони билан авиақатновни тўхтатди
Эрон расмий Бағдод илтимосига кўра Ироқ Курдистони билан авиақатновни тўхтатди.
Fars агентлиги хабарига кўра, ироқликлар томони сўрови Эрон Ислом Республикаси Миллий Хавфсизлик хизмати олий кенгаши томонидан қабул қилинган.
«Ироқ ҳукумати илтимосига кўра, Сулаймоний ва Эрбиля аэропортларидан курдлар ҳудудига амалга ошириладиган барча парвозлар тўхтатилди», дейилган хабарномада.
Бугун Ироқ Курдистонида мустақиллик ҳақидаги референдум ўтказилмоқда. Бу референдум мамлакат ҳудудида турли баҳсларни келтириб чиқармоқда.
Икки йил олдин фаолияти тўхтатилиб қўйилган Ироқ Курдистони парламенти 15 сентябрь куни ўз ишини яна қайтадан бошлади. Қонун чиқарувчи кенгашнинг йиғилишида асосий масала автоном вилоят мустақиллигига бағишланган референдум ўтказилиши мавзуси бўлди.
Ироқ Курдистони автоном вилояти ҳукумати марказий ҳукумат фикрига қулоқ солмаган ҳолда, 25 сентябрь куни Ироқдан ажралиб чиқиш референдумини ўтказишни белгилади.
Расмий Бағдод ушбу референдум ўтказилишини қонунга зид дея ҳисоблаган.
Бундан аввалроқ Эрон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати олий кенгаши бош котиби Али Шамхоний курдлар Ироқдан ажралиб чиқиши Эрон билан хафвсизлик бўйича келишув бекор бўлиши, бу мамлакат билан чегаралар ёпилишига олиб келиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026