Жаҳон | 23:17 / 24.09.2017
9392
1 дақиқада ўқилади

Зилзиладан жабр кўрган Мексикага энди довул яқинлашмоқда

Мексиканинг жануби-ғарбий ҳудудига "Пилар" довули яқинлашмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг довуллардан огоҳлантириш миллий маркази хабар берган. 

Айни вақтда довул Мексиканинг Лас-Трес-Мариас оролларидан 185 км узоқликда жойлашган. Унинг максимал тезлиги соатига 75 км ни ташкил қилмоқда. Таъкидланишича, довул ўзи билан бирга кучли ёмғирлар ва шамол олиб келади.

Таъкидланишича, кейинги икки кун ичида довул пасайиб бориб, 26 сентябрда кучини тўлиқ йўқотади.  

Мексикада юз берган охирги зилзила қурбонлари сони 295 нафаргача етди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид