Air Astana авиакеросин билан боғлиқ фавқулодда вазият ҳақида бонг урмоқда
Россиядан авиакеросин етказиб бериш тўхтатилгани ҳамда Чимкент нефтни қайта ишлаш заводи фаолияти тўхташи муносабати билан Қозоғистон республикасига доимий авиапарвозларни амалга ошириш тўхташ арафасида қолмоқда. Air Astana авиакомпанияси шундай баёнот бермоқда, деб хабар қилган Tengrinews.kz.
Қайд этилишича, авиаёқилғи билан боғлиқ вазият 2017 йили ёмонлашган. Air Astana маълумотларига кўра, Қозоғистонга 2016 йили 44 минг тонна авиакеросин етказиб берилган бўлса, бу йил унинг ҳажми 15 минг тоннани ҳам ташкил этганича йўқ. Етказиб берувчилар буни Россия бозорида талаб юқори экани билан изоҳлашган.
Айрим компаниялар нефть маҳсулотлари етказиб беришни келаси йил май ойидан аввал бошлай олмаслигини билдирмоқда. "2017 йили фуқаро авиациясининг авиакеросинга талаби 800 минг тоннани ташкил этган, шундан 241 минг тоннаси Чимкент НҚЗда ишлаб чиқарилади. Бироқ шу йил кузидан у жорий таъмирлаш ишларини ўтказиш мақсадида тўхтайди. Бу эса вазиятни янада чигаллаштиради", - дейилади баёнотда. Унда таъкидланишича, мамлакатдаги фуқаро авиацияси бир неча йиллар мобайнида 70 фоизга хориждан импорт қилинадиган ёқилғига боғланиб қолган.
"Россиядан авиаёқилғи етказиб берилишининг тўхтатилиши Қозоғистон республикасига келадиган ва ундан учадиган авиапарвозларни ёнилғи билан таъминлаш вазифасини хавф остида қолдиради.
Мавзуга оид
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024