Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Бағдодни қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилди
Фото: AP
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Ободий билан телефон мулоқоти давомида Бағдодни Ироқ Курдистонида мустақиллик бўйича референдум ўтказилиши арафасида қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Эрон президенти матбуот хизмати хабар берган.
"Эрон Ироқ марказий ҳукуматини тўлиқ қўллаб-қувватлайди", - дея маълум қилган Руҳоний якшанба кунги телефон мулоқотида. Унинг таъкидлашича, Теҳрон Ироқнинг ҳудудий яхлитлиги ва миллий бирдамлигини таҳдидга қўядиган барча хатти-ҳаракатга қарши чиқади.
Ободий, ўз навбатида, Эронга Ироқнинг курдлар мухториятидаги референдумдан аввал бундай позицияда эканлиги учун миннатдорчилик билдирди, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Руҳоний ва Туркия президенти Тоййиб Эрдўған ўртасида ҳам телефон мулоқоти бўлиб ўтган. Унда давлат раҳбарлари икки томонлама масалалардан ташқари, Ироқ Курдистонидаги референдумни муҳокама қилишган. Президентлар бу масала бўйича позициялар умумий эканини таъкидлаб ўтишди.
Аввалроқ Ироқ Курдистони раҳбари Маъсуд Барзоний минтақа Боғдоддан мустақил бўлиш бўйича референдумни 25 сентябрдан бошқа муддатга кўчирмаслиги ҳақида маълум қилганди. Унинг айтишича, бу халқаро босимга қарамай рўй беради.
Мавзуга оид
21:32 / 25.04.2026
Уиткофф ва Кушнернинг Эрон билан музокаралар учун Покистонга сафари бекор қилинди
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
16:21 / 24.04.2026
Пентагон Эрон билан урушдаги ихтилофлар туфайли Испанияни НАТОдан четлатишни муҳокама қилмоқда
09:10 / 24.04.2026