Жамият | 23:36 / 25.09.2017
17036
1 дақиқада ўқилади

Ғорда унутиб қолдирилган талаба ғор деворларидаги томчиларни ялаб жон сақлади

Фото: pixabay.com

АҚШнинг Индиана штатида талаба хатолик туфайли уч кунга егулик ва сувсиз ғорда қолдириб кетилди, деб хабар бермоқда Fox59 сайти.

Блумингтон шаҳридан 32 км узоқликда жойлашган ғор бўйлаб экскурсия вақтида 19 ёшли Лукас Кавар гуруҳдан ортда қолиб кетган. У ғорга кираверишга етиб борганда, ғор оғзидаги эшиклар қулфлаб кетилган бўлган.

Кавар бир неча соат давомида ёрдамга чақирган, бироқ ҳеч ким жавоб бермаган. Унинг телефони ҳам ишламаган. Талабанинг айтишича, у 3 кун ўз-ўзи билан гаплашиб юрган ҳамда ташналикдан жон бермаслик учун ғор деворидаги томчиларни ялаган.

"Мен деворда томчиларни пайқаганимдан кейин, нима қилиш кераклигини англадим", деб айтган талаба.

Лукаснинг ота-онаси у смс-хабарга жавоб бермагандан кейин тревога кўтаришган. Экскурсияни уюштирган ғоршунослар клуби аъзолари ғорга қайтиб, Лукасни топишган.

Мавзуга оид

Эълонлар