Жаҳон | 18:10 / 25.09.2017
6633
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон энергетика вазирлиги Air Astana хавотирларига жавоб берди

Фото: Tengrinews

Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари Асат Магауов Air Astana авиакомпаниясининг мамлакатда авиакеросин тақчиллиги юз бериши мумкинлиги ҳақида баёнотига жавоб қайтарди. Авиакомпания республикадаги доимий авиапарвозлар тўхтаб қолиши мумкинлиги ҳақида бонг урган эди. Tengrinews.kz мухбирининг вазирга таянган ҳолда ёзишича, Air Astana бу каби шов-шувли баёнотлар беришдан аввал энергетика вазирлиги билан маслаҳатлашиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. 

“Бундан ташқари, бизнинг улар билан бевосита шартномамиз бор. Улар билан ҳар қандай муаммони жонли тарзда муҳокама қиламиз. Завод фаолиятига таъсир қиладиган ҳеч қандай капитал таъмирлаш ҳақида сўз бораётгани йўқ. Баҳорги капитал таъмирлаш чоғида барчаси модернизация қилинди. Завод К4 ва К5 талабларини бажара олади", - деган Магауов матбуот анжуманида. 

"Дала экин ишлари тамомланганидан сўнг, Чимкент заводидаги ускуналардан бири модернизация қилинади. Дизель ёқилғисини гидротозалаш қурилмаси ўрнатилади. Аммо бу авиакеросин ва бензин ишлаб чиқариш жараёнига таъсир этмайди", - деб қўшимча қилган вазир ўринбосари. Унинг таъкидлашича, энергетика вазирлиги республикадаги нефть маҳсулотлари билан боғлиқ вазиятни ижобий деб баҳоламоқда. 

Мавзуга оид