Ўзбекистон | 16:42 / 26.09.2017
14671
3 дақиқада ўқилади

27 сентябрь куни Ўзбекистонда ўзгарувчан ҳаво кузатилади

Фото: KUN.UZ

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 27 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ва эрталаб ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсиб, баъзи жойларда секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-12, кундузи 23-25 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 6-11, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкент вилоятида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, кечқурун ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, айрим туманларда ҳаво ўзгариб, ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид