Андижонда қиличбозлик бўйича турнир бошланди
Ўтган йилнинг декабрь ойида Андижонда муҳташам қиличбозлик мажмуаси ишга туширилган эди. Мазкур спорт иншоот саккиз нафардан ўн нафаргача қиличбозлар махсус йўлакча имкониятига эга майдон, 24х42 м ўлчамдаги машғулотлар зали, 50 ўринли меҳмонхона, тренажёр залларини ўз ичига олган.
Шу пайтга қадар қиличбозлар учун халқаро стандартларга жавоб бера оладиган қиличбозлар зали фақатгина Тошкентда мавжуд эди.
25 сентябрь куни мажмуада ёшлар ва катталар ўртасида “Олтин водий” Республика очиқ турнири бошланди. Мусобақада юртимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган спортчилар иштирок этишмоқда. Очилиш маросимида сўз олган терма жамоа бош мураббийи Геннадий Пелих ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов атлетларга муваффақият тилашди.
Мусобақалар қиличбозлик спорт турининг уч йўналиши – рапира, шпага ва шамшир йўналишида бўлиб ўтмоқда.
Беллашувларнинг илк кунида Навоий вилоятидан Игорь Князев катталар ўртасида шпага йўналишида ғолиб бўлган бўлса, худди шу йўналишда Тошкент шаҳридан Малика Ҳакимова қизлар ўртасида олтин медални қўлга киритди.
Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
11:38 / 25.10.2024
Вилоятлар орасида энг зич аҳоли Андижонда яшаши маълум қилинди
15:50 / 21.10.2024
Андижон ва Тошкентда 1 млрд сўмдан ортиқ “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
10:54 / 20.10.2024
ЭТК монтёри билан тил бириктириб электрдан ноқонуний фойдаланган шахсга жиноят иши қўзғатилди
10:00 / 15.10.2024