Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ўзбекистонга шакар экспорт қилишни бошлайди
Фото: Getty Images
Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачевнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида томонлар россиялик ишлаб чиқарувчилар томонидан шакарни экспорт қилиш бўйича келишувга эришди. Россия томонининг ташаббуси республика президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қўллаб-қувватланди ва у «етказиб бериш узоқ муддатли асосда амалга оширилади», деб ишонч билдирди. Бу ҳақда Kommersant нашри хабар тарқатди.
Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг веб-сайтидаги хабарга кўра, шартнома Россиянинг шакар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси ва «Ўзбекозиқовқатхолдинг» давлат компанияси томонидан имзоланган.
«Россия ва Ўзбекистонни анъанавий дўстона муносабатлар боғлаб туради, мамлакатларимиз ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик эса иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидан бири ҳисобланади», дея Ткачевнинг сўзларини келтиради Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
Шунингдек, вазирликдан айтишларича яна иккита ҳужжат имзоланди: Россия Картошка уюшмаси, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ва Қирғизистон Саноатчилар ҳамда тадбиркорлар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги уч томонлама битим ҳамда Россия Картошка уюшмаси ва Ўзбекистоннинг Sanray Agro Plus ўртасида Ўзбекистон ҳудудида уруғлик картошкасини етиштириш бўйича уруғчилик марказини ташкил этиш бўйича қўшма фаолият тўғрисида битим.
Мавзуга оид
16:18 / 21.02.2026
Хитой дронларни Россияга Таиланд орқали етказиб беришни бошлади
14:13 / 21.02.2026
Одессада РФ дронлари турар жойлар ва ўқув муассасасига зарар етказди
13:36 / 21.02.2026
Киевда РФ денгиз пиёда аскари асирларни отиб ўлдиргани учун умрбод қамоққа ҳукм қилинди
11:28 / 21.02.2026