23:08 / 27.09.2017
13358

ЕЧЛ. С гуруҳи. Озарбойжонда тарихий учрашув якунланди

Европа чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган учрашувларнинг иккинчи кунини тарихий учрашув очиб берди.

Озарбойжон футболи илк марта ўз уйида Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи ўйинини қабул қилди. Унда маҳаллий «Қорабоғ» жамоаси Римнинг «Рома» клубини қабул қилди.

Айтиш мумкинки, учрашув римликлар учун кутилганидан анча мураккаб кечди. Жамоа аввалига Костас Манолас ва Эден Джеколарнинг голлари эвазига иккита фарқ билан ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлишига қарамай, 28-дақиқага келиб мезбонлар фарқни биттага қисқартирди. Қолган дақиқаларда жамоалар бошқа тўп кирита олишмади.

Натижада «Рома» 4 очко тўплаб, гуруҳ етакчисига айланиб олди. «Қорабоғ» эса ҳозирча очко жамғара олмаган ва сўнгги ўринда қолмоқда. 

C гуруҳи

Қорабоғ (Озарбойжон) – Рома (Италия) 1:2 (1:2)

Голлар: Педро Энрике (28) – Манолас (7), Джеко (15).
Қорабоғ: Шехич, Медведев, Гусейнов, Садиғов, Аголи, Мичел (Кинтана, 88), Гараев, Мадатов (Герье, 81), Ришард, Педро Энрике (Элюнусси, 76), Ндлову.
Рома: Алиссон, Бруно Перес, Жезус, Манолас, Коларов, Наингголан, Пеллегрини (Стротман, 82), Гоналон (де Росси, 67), Аш-Шааравий, Джеко, Дефрель (Флоренци, 58).
Огоҳлантиришлар: Гараев (39), Педро Энрике (41), Гоналон (43).

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top