Бокуликлар плей-оффга яқин

«Қорабоғ» – «Айнтрахт» Ф 3:2
Голлар: Дуран, 4 (1:0). Узун, 10 (1:1). Шаиби, 78 – пеналти (1:2). Дуран, 80 (2:2). Мустафозода, 90+4 (3:2)
«Қорабоғ»: Кохалски, Мустафозода, Медина, Жафаргулиев, Силва, Янкович, Педру Бикалю, Монтиэл (Аддай, 84), Зубир, Леандру Андраде (Кашчук, 84), Дуран (Гурбанли, 90+1)
«Айнтрахт» Ф: Сантос, Кох, Теат, Коллинз (Хейлунн, 85), Схири, Ларссон (Штафф, 85), Браун, Кристенсен, Кнауфф (Баойя, 79), Доан (Шаиби, 71), Узун (Гётце, 71)
Огоҳлантиришлар: Дуран, 83 – Кристенсен, 61. Штафф, 89

«Қорабоғ» бу мавсумда ажаблантиришдан тўхтамаяпти – Озарбойжон жамоаси бу сафар «Айнтрахт»га қарши ўйиннинг 80-дақиқасига қадар 1:2 ҳисобида ортда бора туриб, якунда ғалабага эришди. Ҳолбуки бокуликлар жамоаси таркиби ЕЧЛнинг бу мавсумидаги иштирокчилари орасида энг арзон уч таркибдан бири саналади.

Камбэк Дураннинг дубли билан бошланди – у Жафаргулиевнинг узатмасидан кейин тўпни бир тегинишда дарвоза тўрига йўллади. Мезбонлар рақиб жарима майдонини штурм қилишда давом этишди ва сўнгги сонияларда мўъжиза содир бўлди: аввалига «Қорабоғ» футболчилари бурчак зарбасини муваффақиятсиз ижро этишди, аммо иккинчи уринишда жарима майдонига ёриб киришди ва марказий ҳимоячи Мустафозода тўпни тўсин остидан дарвоза тўрига михлади. Энди охирги турд «Энфилд»да меҳмон бўладиган «Қорабоғ» бир оёғи билан ўтиш ўйинларида турибди.

«Галатасарой» – «Атлетико» 1:1
Голлар: Симеоне, 4 (0:1). Лиоренте, 20 – автогол (1:1)
«Галатасарой»: Угуржан Чақир, Санчес, Абдулкарим Бардакчи, Эрен Элмали, Шоллои, Торрейра (Гундўған, 88), Лемина, Юнус Оқкун (Сара, 65), Бариш Йилмаз (Якобс, 80), Сане, Осимҳен
«Атлетико»: Облак, Ганцко, Пубил, Руджери, Лиоренте, Коке (Ле Норман, 56), Барриос (Кардозо, 56), Алмада (Баэна, 46), Симеоне, Сёрлот (Гризманн, 61), Алварес (Гонсалес, 73)
Огоҳлантиришлар: Осимҳен, 29. Шоллои, 61. Лемина, 83 – Пубил, 29. Алмада, 41. Барриос, 49. Симеоне, 67

Сўнгги дақиқада эса «Галатасарой» ғалаба голини уриб кетиши мумкин эди: Сара бурчак томон кучли зарба йўллади, аммо бу сафар Облак ақл бовар қилмас сейв амалга оширди.