Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элёр Ғаниев: Ўзбекистон Америкага сархил сабзавотларни етказиб беради
Бугунги кунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг “Боинг 767” русумли иккита йўловчи самолётини транспорт самолётига айлантириш бўйича Американинг “Боинг” компанияси билан келишувга эришилган. Бундан ташқари, яқин йилларда яна 2 та “Боинг 787-Дримлайнер” йўловчи самолётларини харид қилиш борасида битим тузилган. Бу ҳақда Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев маълум қилди.
“Боинг 767” йўловчи самолётлари юк ташиш мақсадида қайта таъмирланиб, транспорт самолётларига айлантирилганидан сўнг, улар ёрдамида янги узилган сабзавотлар, меваларни АҚШга етказиб бериш имкони пайдо бўлади. Ушбу самолётнинг ҳар бири 60 тонна юкни Америкадаги буюртмачиларга ўз вақтида етказиб бера олади. Шу билан Ўзбекистоннинг табиий, гени ўзгартирилмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Америка бозорида сотиш имкони пайдо бўлади”, - деди Ташқи савдо вазири.
Унинг айтишича, Нью-Йоркда бўлиб ўтган Ўзбек-Америка бизнес форумида Ўзбекистоннинг нафақат уран каби маҳсулотлари, балки тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қизиқиш билдирилган.
Ғаниевга кўра, бизнес-форумда нафақат Америка, балки Канададаги йирик тадбиркорлар ҳам иштирок этишган.
Мавзуга оид
16:51 / 08.11.2023
Ўзбекистон маҳсулотлари учун янги бозорларни очиш имконияти – ИҲТ доирасидаги бизнес-форумдан репортаж
12:50 / 21.10.2023
Ўзбекистон, Россия ва Татаристон ишбилармонлар бизнес-форуми бўлиб ўтди
07:47 / 18.09.2023
Вашингтонда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми якунлари бўйича 12 та ҳужжат имзоланди
11:41 / 07.09.2023